Юртимизда Ҳиндистондаги хусусий клиникаларнинг филиаллари очилади

Сир эмас, фуқароларимиз айрим касалликларини даволатиш учун ва мураккаб операцияларга эҳтиёжлари сабабли чет эл клиникаларига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Маълумотларга кўра ҳар йили тахминан 25-30 минг нафарга яқин юртдошимиз Ҳиндистонда даволаниш учун бормоқда. Бу ҳолатни инобатга олган ҳолда мамлакатимизга ҳиндистонлик юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш амалиёти йўлга қўйилаётгани яхши самара бермоқда.

Ҳиндистондаги “Меданта” клиникаси хорижда ҳам маълум ва машҳур. Бу ерда травматология, кардиология, онкологик соҳасига доир касаллик­лар даволанади. Клиникада юрак жарроҳлиги, турли аъзолар трансплантацияси ўтказилади. Бош мия жарроҳлигида эса илғор инновацион усуллар қўлланилади. АҚШ ва Сингапурда ҳам ўз филиалига эга ушбу клиникага ҳар йили минглаб бемор мурожаат қилади. Мазкур муассасанинг илғор ютуқлари ва юртдошларимизнинг талаб ва эҳтиёжини инобатга олган ҳолда унинг Ўзбекистонда филиалини очиш режалаштирилган. Янги лойиҳага 15 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиниши кўзда тутилган.

Мамлакатларимиз ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичда йўлга қўйилиши ва бу борадаги ишлар самарадорлигининг ошиши, аввало, халқимиз соғлиғини сақлашга, халқларимиз ўртасида дўс­тона муносабатлар янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Яна ўқинг:  Тақлид

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: