Юрт жамоли рассом нигоҳида

Гўзал диёримизнинг ўхшаши йўқ табиат манзаралари, қадимий шаҳарларимиздаги асрларга тенгдош обидалар, Зоминнинг ҳушманзара табиати, Сурхондарёнинг тоғли қишлоқлари, файзли ҳовли-жойлар… Буларнинг бари Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида очилган Ваҳоб Зиёевнинг шахсий кўргазмасига қўйилган суратларда ифодаланган.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида барча соҳалар қатори тасвирий санъат вакилларининг ҳам самарали ижод қилиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

Ижодкорларга кўрсатилаётган бетимсол ғамхўрликлар В.Зиёев фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Ижодкорнинг юртимиз бетакрор манзараларини акс эттирган картиналари мамлакатимизнинг турли музей ва галереяларидан ўрин олган.

В.Зиёевнинг мусаввир сифатида шаклланишида Ч.Ахмаров ва бошқа устоз-ижодкорларнинг хизмати катта. Миллий анъана ва қадриятларимизга, она-табиатга, жонажон диёримизга ҳурмат ва эҳтиром, ҳаётда учрайдиган ҳар бир ёрқин детални беэътибор қолдирмаслик, обод, файзли, тинч ва осойишта ҳаётимизни рангин бўёқларда ифодалаш В.Зиёев ижодида асосий ўрин эгаллайди.

– Ижодкор нигоҳи билан суратда акс эттирилган бундай лаҳзалар инсон қалбига ажиб туйғулар бағишлаб, руҳиятини кўтаради, келажакка ишончини янада мустаҳкамлайди, – дейди Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев. – Кўргазмадаги асарлар, айниқса, Бойсун қишлоқлари, тоғ одамларининг ҳаёт тарзи, тарихий обидалар ёшлар қалбида бой тарихимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, она табиатга муҳаббат туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади.

Кўргазмада рассомнинг “Бойсун оқшоми”, “Дугоналар”, “Осойишта осмон”, “Олтин куз”, “Зомин тоғлари”, “Тоғдаги қишлоқ” каби элликка яқин картинаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

 

Ш.МАМАТУРОПОВА,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Ko‘hna zamin ohanglari

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: