ЁШЛАР УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИ

Наманган вилоятида “Ёшлар бандлиги – долзарб масала” шиори остида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 645 та корхона ва ташкилот томонидан 7 минг 831 бўш ҳамда квоталанган иш ўринлари таклиф этилди.

Ярмаркада 4 минг 336 киши, жумладан, 2 минг 818 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчисига бандлик марказлари томонидан ишга кириш учун йўлланма берилди. Иш билан таъминланганлар орасида 25 нафар жазо муддатини ўташ муассасаларида ва 170 нафарга яқин хорижда бўлиб қайтган фуқаролар бор.

Марказий банк вилоят бош бошқармаси мутасаддилари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга бизнес лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби юзасидан атрофлича тушунча ва тавсиялар берилди.

Жорий йилда бундай имкониятдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган битирувчилар сони 2 минг 250 нафардан ошди. Уларга тижорат банклари томонидан 12 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағи ажратилади. Айни пайтда 440 нафар битирувчи 5,6 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Мазкур тадбирнинг ўзида 35 нафар битирувчининг ҳар бирига 5 миллион сўмлик кредит сертификати топширилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан меҳнат қонунчилиги, имтиёз ва кафолатлар, битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Миролим ИСАЖОНОВ,

Наманган вилояти

Яна ўқинг:  VATANIM O‘ZIBEKISTON

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: