Ёш спортчилар синовларда тобланди

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Бухоро вилояти босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Айтиш керакки, бу йилги беллашувлар олдингиларидан оммавийлиги билан алоҳида аҳамият касб этди. Унда ўн йиллик таълим тизими жорий этилиши натижасида юқори синф ўқувчилари ҳам қатнашди. Шунингдек, бу йилги спорт ўйинлари дастурига миллий кураш, турон якка кураши, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати турлари ҳам киритилди.

Мусобақалар якунида умумжамоа ҳисобида Ғиждувон тумани вакиллари ғолибликни қўлга киритди. Уларга Президент совғаси – “Damas” автомашинаси топширилди. Иккинчи ва учинчи ўринга сазовор бўлган Бухоро шаҳри ҳамда Вобкент тумани жамоалари тегишли даражадаги кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  МАЪНАВИЯТГА ТАҲДИД – КЕЛАЖАК ЗАВОЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: