ЯНГИ ШИФО МАСКАНИ

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида барча замонавий қулайликларга эга “Astro neiromed” даволаш-диагностика маркази фаолият бошлади.

Ушбу хусусий клиникани ишга туширишда “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Янгиер шаҳар бўлими томонидан ажратилган 100 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағидан самарали фойдаланилди.

– Замонавий даволаш-диагностика марказини ишга туширишимизда Президентимиз томонидан юртимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётгани муҳим омил бўлди, – дейди марказ раҳбари Жамшид Жабборов. – Йигирма нафар малакали мутахассислар фаолият олиб бораётган клиникамизда беморларга аниқ ташхис қўйиш имконияти мавжуд.

Клиникада умуртқа поғонаси билан боғлиқ касалликлар замонавий аппаратлар ёрдамида самарали даволанмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ерда қўлланилаётган даво усули касалликни асоратсиз даволаш, жарроҳлик операциясининг олдини олиш имконини беради.

Шифохонада Тошкент Тиббиёт Академияси ва Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти профессорларининг маслаҳат-қабул кунлари ҳам ташкил этилган.

А.МУСТАФОҚУЛОВ

Яна ўқинг:  УЛҒАЙИШ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: