ЯНГИ ҚЎШМА КОРХОНА ИШГА ТУШДИ

Фарғона шаҳрида Асакадаги “GM Uzbekistan” қўшма корхонасига бутловчи қисмлар етказиб берадиган “UZSUNGWOO” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси ишга туширилди.

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, хориж инвестицияларини жалб этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Маҳаллийлаштириш дастурининг изчил жорий этилиши мамлакатимизда мавжуд хом ашё негизида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини бермоқда. Мазкур йирик лойиҳа ҳам ана шу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давомидир.

Қўшма корхонанинг очилишида давлатимиз раҳбари томонидан асос солинган Ўзбекистон автомобилсозлик саноати халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг рамзига айлангани таъкидланди.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси, Кореянинг “Sungwoo hitch Co.LTD” ҳамда “I-Zone. Co.LTD” компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур корхонага 47,8 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. Замонавий технологиялар асосида бу ерда янги русумдаги автомобиллар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш имконияти яратилди.

– Корхонамизда “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган “Chevrolet Cobalt” автомобили учун 180 турдан ортиқ бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади, – дейди қўшма корхона бош директори ўринбосари Козимжон Акбаров. – Бу ерда ўрнатилган замонавий технологиялар ёрдамида йилига 120 000 автомобиль компонентларини ишлаб чиқариш мумкин.

Мазкур қўшма корхонада 453 янги иш ўрни яратилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йилига 82,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 25 миллион доллар миқдоридаги валюта тежалишига эришилади.

М.СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  ТАМАКАСИЗ КЕЛАЖАК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: