Янги инновацион олимпиада ўтказилади

Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фанлар бўйича билим ва малакаларини алмашишларига ҳамда фанлардан олган билимларини намоён этишларига имконият яратиш мақсадида жорий йилдан бошлаб инновацион олимпиада ташкил этилмоқда.

Олимпиадани ташкил этиш жараёнида шу кунгача ўқувчилар ўртасида ўтказилган фан олимпиадаларидан олинган тажрибага, қолаверса, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ва экспертлар таклиф-мулоҳазаларига таянилди. Яна бир муҳим жиҳат, вазирлик инновацион олимпиадани адолатли, ошкора ва шаффоф ташкил этиш, ҳаққоний баҳолашни таъминлаш, жамоатчилик назоратига кенг имкон яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, тест синовлари онлайн тарзида Республика ташкилий қўмитаси томонидан тақдим этилган электрон дастур ёрдамида ўтказилади.

Беллашувнинг барча босқичларида ташкилий қўмита, ҳайъат аъзоларининг фарзандлари, ўқувчилари ёки яқин қариндошлари иштирок этаётган бўлса, ушбу шахслар тегишли қарор асосида ташкилий қўмита ёки ҳакамлар ҳайъати аъзолари таркибидан чиқарилади. Қолаверса, танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида ғолибларнинг ёки бошқа қатнашчиларнинг ишларини жамоа раҳбарларига, иштирокчиларга ва уларнинг ота-оналарига кўрсатишга рухсат этилади. Шунингдек, инновацион олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар келгусида нуфузли халқаро миқёсда ўтказиладиган фан олимпиадаларида мамлакатимиз номидан иштирок этишга тавсия этилади.

Инновацион олимпиадани ташкил этиш давомида мутахассислар, педагоглар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг фикри ўрганиб борилади. Конструктив таклиф ва мулоҳазалар асосида олимпиадани ўтказиш тартибига ўзгатириш киритиш мумкин.

Ҳозирда инновацион олимпиаданинг ҳудудий босқичлари якунланди. Шу йилнинг 13-15 апрель кунлари беллашувларнинг республика босқичи 7 та ҳудудда бўлиб ўтади.

 

Ориф КОМИЛОВ

Яна ўқинг:  Туризмни ривожлантириш бўйича форум ўз ишини бошлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: