XXXI ЁЗГИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Йигирма уч ёшгача бўлган қизлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 11-15 март кунлари Иорданияда футбол бўйича бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида иштирок этади. Унда футболчиларимиз Иордания, Гонгконг ва Фаластин терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон қизлар терма жамоаси аъзолари Эронда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этди. Йиғин доирасида ҳамюртларимиз Эрон қизлар терма жамоасига қарши учта ўртоқлик учрашуви ўтказди. Қизларимиз дастлабки баҳсда 1:0, иккинчи ўйинда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, сўнгги баҳсда ҳисоб очилмади.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ФОТОТАСВИРДА НУРОНИЙЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: