“ ХУМО-АРЕНА”ДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни “ХУМО-АРЕНА” кўпфункционал спорт мажмуасида “2019-2020” йил мавсумида хоккей “Хумо” клубининг очилиш мавсумига бағишланган Брифинг бўлиб ўтди.

ОАВ вакиллари, блогерлар ва ҳоккей мутахассислари, мураббийлари ҳамда тренерлар ўртасида бўлиб ўтган брифингда нафақат СНГ давлатлари, балки дунё миқёсида танилган ҳоккей усталари Виталий Прохоров, Алексей Жамнов, Валерий Каменский, Дметрий Курбатов, Кирилл Матвеев ва Нормундс СЕЙЕЙСлар ҳамда “Хумо-Арена” менежери Баҳодир Ғаферовлар ҳам  иштирок этдилар.

Илк бор Тошкентда кўпфункционал “Хумо-Арена” муз мажмуасида халқаро даражадаги хоккейга старт берилди. “Хумо” профессионал  хоккей клуби, Олий Хоккей лигаси чемпионати 2019-2020 йиллар мавсумида “Ипак йўли” кубогида илк бор иштирок этди. Бир оз муддат аввал яна бир муҳим воқеа, март ойида “Хумо-Арена”нинг пойтахтдаги тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди. Қисқа вақт ичида профессионал хоккей клуби ташкил этилди. У Россия профессионал хоккейи Континентал хоккейи лигаси дивизионидан кейин иккинчи даражада турадиган ОХЛга кирди ва мавсумолди назорат ўйинларини омадли тарзда ўтказди. Бунга куни кеча бўлиб ўтган Хумо – НК Рязан хоккей чемпионатида 5:0 ҳисобида ғолибликни қўлга киритганимиз тарихий оламшумул воқеалардан бири бўлди.

Брифингда журналистларнинг берган саволига таниқли хоккей устаси Дметрий Курбатов шундай жавоб берди:

—Ўзекистонда спортга қизиқадиган, изланувчан ёшларнинг кўп эканлиги, уларнинг меҳнатда чиниққанлиги ва спортни, жумладан хоккейни севишларини кўриб соҳанинг етук устаси сифатида ниҳоятда хурсанд бўлдим. Кечаги ўйинда Ўзбекистон “Хумо” клуби ўйинчиларининг ғалабаси эса бунинг яққол исботини кўрсатди. Ўзбекистон ёшларини терма командага олиб чиқиш учун қанча вақт керак бўлади деган саволингизга, мен бунга аввало ёшлардан ҳаракат ва чиниқиш, ўз устида ишлаш кераклигини таъкидлайман. Шундагина маълум вақтдан сўнг сараланиб қолган ёшларгина терма командага ўйнаш шарафини қўлга киритадилар. Бунга давлатингизда ёшлар учун етарли барча шарт-шароит ва имкониятлар мавжуд эканлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз…

  • Мен асли Самарқандда туғилганман,-дея фахрланиб сўзлади яна бир саволга жавоб берар экан Виталий Прохоров, – сизлар билан ҳамкорлик қилаётганимиздан ва қайта Ўзбекистонни кашф қилаётганимиздан мамнунмиз. Ўйлайманки, хоккей соҳасида яқин вақт ичида Самарқандда ва яна Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам жамоавий клубларни очишга, ёшлар ўртасида хоккейни ривожлантириш нафақат спорт ютуқларини қўшлга киритишга, балки ёшларнинг саломатлиги ва дунё миқёсида чиқишларини, юрт шаънини ҳимоя қилиш, миллий ғурурларини англашда ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Яна ўқинг:  САРА ДАРСЛИКЛАР ТАНЛОВИ

Қизғин баҳс ва савол-жавоблар тарзида ўтган брифингда хоккей усталари Ўзбекистоннинг қисқа вақт ичида эришган ютуқлари, улкан ўзгаришлар кечаётган бунёдкорлик жараёнларини, унинг бағрикенг ва меҳмондўстлигини таъкидлаган ҳолда ёшларининг нечоғли спортга қизиқувчанлиги, изланувчан ва серҳаракат, меҳнатга чиниққанлигини эътироф этиб, биз билан ҳамкорликда кўплаб ёшларни олий лига ва терма командага олиб чиқишда ҳамқадам бўлишларини айтишди.

Фахрий хоккей устаси, собиқ иттифоқ вақтида олий лига ўйинлари иштирокчиси, юртимизнинг биринчи малакали хоккейчиси, Ўзбекистон Хоккей Федерацияси бош котиби Зарипов Шукрилло: Кеча “Хумо-Арена”да бўлиб ўтган тарихий воқеа бўлди, десам муболаға эмас. Жамоадаги ўйинчилар яхши танланган. Қувонарлиси уларнинг орасида ўзбек фарзандлари ҳам бор ва улар турли вилоятлардан. Биз уйнаган пайтларда ҳам  85 фоизимини маҳаллий ёшлар ташкил этар эди. Бу уларнинг меҳнатда ҳам чиниққан ва изланувчанлигини, спорт соҳасига ташналигини ифодалайди. Бахтга қарши бизнинг олий лигада ўйнаётган бир даврда, собиқ иттифоқнинг парчалангани, жаоамизнинг ҳам тарқалиб кетишимизга сабаб бўлган эди. Мана, Президентимизнинг ташаббуси билан давлатимизда дунёга кўз-кўз қилса арзийдиган “Хумо-Аренаси” хоккей ихлосмандаларини қизғин кутиб олди. Оққан дарё яна оқади деганларидек, ёшларимиз яна ўз ҳоккейини топди. Ўша пайтда мен шундай катта ютуқларни қўлга киритсамда, далада меҳнат қилардим, ўйинларга вилосипедда қатнардим.

Меҳнат қилган инсон ҳеч қачон енгилмайди. Ҳозирги ёшлар спортга чанқоқ. Хоккей ёшларни ўзаро бирикишга, дўстона ишлашга, киришимли бўлишга ундайди ва чегара билмайди. Натижаларимиз яхши. Келажакда соҳада ёшларнинг жамоавий клубларини ташкил этиш, регионларда хоккейни оммалаштиришда фахрий сифатида иштирок этаётганимдан фахрланаман. 

Амаль СОЛИЕВА,

МАрям АҲМЕДОВА.

 

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: