ХОРИЖНИ ЗАБТ ЭТАЁТГАН ЎЗБЕК ЛИБОСЛАРИ

Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзбекенгилсаноат” очиқ акциядорлик жамияти томонидан давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур анжуманда таъкидланганидек мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган текистиль ва трикотаж маҳсулотлари 55 тадан зиёд хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.

Тадбирда асосий эътибор болалар спорт кийимларини ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, экспортни ошириш, хорижий инвестцияларни кенг жалб этиш масалаларига қаратилаётгани таъкидланди.

2016 йилнинг охирига қадар 1, 1 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилиш ҳамда 32 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек 24 та янги корхоналарни ишга тушириш, 8 та модернизация қилиш эвазига 12 минг 700 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Матбуот анжуман якунида соҳанинг нуфузли мутахассислари оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига атрофлича жавоб беришди.

Ж. ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: