Хорижлик мутахассислар билан тажриба алмашилди

Тошкент Давлат стоматология институтида “Малакали мутахассис тайёрлашда бемор билан мулоқот ва амалий кўникмаларни ўргатиш муаммолари ҳамда уларнинг ечимлари” мавзусидаги республика конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу конференцияда соҳада қўлланилаётган янги инновацион технологиялар, педагогик қўлланмалар, янги методлар, ўқув машғулотлари, ўқув жараёнини ташкил этиш технологиялари, билим ва кўникмаларни алмашиш, талабаларнинг ўқув амалиёти, касбий маҳоратини оширишга йўналтирилган ўқув машғулотлари, бемор билан ишлаш ва яна кўпгина мавзуларда маърузалар тингланди. Шунингдек, маҳорат дарслари ва кўргазмалар намойиш этилди. Ўқув-илмий-амалий анжуманда республиканинг барча тиббиёт олийгоҳлари талабалари ва Нидерландия, Корея, Россия мамлакатларидан келган хорижлик мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этди.

 

Шоҳинур МИРЗАЕВ

Яна ўқинг:  Турфа хил таомнома “сири”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: