Хорижлик эксперт сабоғи

Замонавий мевали боғлар яратиш бўйича дунёнинг энг машхур экспертларидан бири ўзбекистонлик ёш фермерларга “маҳорат дарслари”ни ўтмоқда.

Тадбир Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ҳамкорлигида республикамизда боғдорчиликка қизиққан фермер ва томорқа эгалари учун ташкил этди.

Ушбу дарсларни замонавий мевали боғлар яратиш бўйича дунёнинг машҳур экспертларидан бири америкалик Тимоти Митчал ҳамда ўзбек эксперти Умид Сайфутдинов ўтмоқда. Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши раиси С. Қулмирзаевнинг таъкидлашича, боғбон ва томорқачиларимизнинг соҳага оид маҳоратини ошириш учун йил давомида АҚШ, Голландия, Италия, Германия давлатларидан қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида дунёга машҳур мутахассислар иштирокида “Маҳорат дарслари” ўтказиб борилиши режалаштирилган.

 

Илёс САФАРОВ,

Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши матбуот котиби

Яна ўқинг:  7 кун давомида

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: