Хайрлашув байрами

Бола кулса, дунё кулади. Зотан, болаларимизнинг бахтиёр чеҳрасида юртимизнинг порлоқ келажаги, фаровон турмушимиз акс этади.

Куни кеча пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 84-мактабгача таълим муассасасида тайёрлов гуруҳларининг хайрлашув тадбири бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, бу йил ушбу масканда 70 нафар жажжи ўғил-қиз “Болажон” таянч дастури асосида тарбия олди. Эндиликда улар илм олиш учун мактабга қадам қўйишади.

Байрамда болажонларнинг тарбиячи устозлари кўмагида тайёрлаган шеър, рақс, куй ва қўшиқлари ва саҳна кўринишлари барчада илиқ таассурот уйғотди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: