ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг ташаббуси билан қандли диабет билан касалланган бемор болалар учун фонднинг конференция залида хайрия акцияси ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансери мутахассислари иштирок этди.

Кўп йиллар давомида одамлар бу касаллик билан қандай курашишни билмас эдилар. “Қандли диабет” ташхиси беморга нафақат тузалиб кетишга, балки яшашга ҳам умид қолдирмасди. Гарчи бу хасталик бугунги кунда ҳам тўлиқ даволанмаса-да, “инсулин” моддаси ёрдамида назоратда ушлаб туриш имкони мавжуд. Бу кашфиёт миллионлаб инсонларнинг ҳаётини асраб қолишга замин ҳозирламоқда.

Мазкур хайрия акцияси давомида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 89 нафар “қандли диабет”ли бемор болага фонд яқин ҳамкорларидан ҳисобланган Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан хасталикни назорат қила оладиган махсус ускуналар топширилди.

Н.НОРБОБОЕВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  ҒАЛАБАЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: