Хайр, мактаб! Cалом коллеж!

Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб! Салом, коллеж!” шиори остида тантанали тадбирлар бўлиб ўтади.

Май ойи якунланиб борар экан ўқувчилар қалбида ажиб ҳислар жўш ура бошлайди. Кечагина мактаб остонасига илк қадамини қўйган жажжи ўғил-қизлар бугун жонажон маскан билан хайрлашиш арафасида. Энди улар зиммасида ўз келажагини белгилаб берувчи муҳим қарорлар қабул қилишдек, масъулиятли вазифа турибди.

2016–2017 ўқув йилида юртимиздаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаётган 467 минг 19 нафар ўқувчини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бир неча бор сўровномалар ўтказилди. Якунда уларнинг 44 900 нафари академик лицейларда, 422 118 нафари эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш истагини билдирди.

9-синф битирувчилари учун “Мен танлаган касбнинг келажак ҳаётимдаги ўрни” мавзусида иншолар танлови, “Касблар фестивали”, “Очиқ эшиклар куни”да ўзи яшаб турган ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари, фермер ҳўжаликлари, таълим муассасаларига саёҳат ва экскурсиялар ташкил этилди. Унда битирувчилар ўзи танлаган академик-лицей ва касб-ҳунар коллежларига, ишлаб чиқариш корхоналарига ота-оналари билан бирга ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди.

Пойтахтимиздаги 59-сонли давлат ихтисолаштирилган умумтаълим мактабида ҳам мустақил ҳаётга қадам қўяётган ўқувчиларга ўз иқтидори, салоҳияти ҳамда орзу-истакларидан келиб чиққан ҳолда касб танлашлари учун маънавий-маърифий ишлар олиб борилди.

– Жорий йил ўқув даргоҳимизни 95 нафар ўқувчи битиради, – дейди 59-сонли ДИУМ маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Баҳодир Исматуллаев. – Уларга ўз орзу-истакларидан келиб чиққан ҳолда керакли тавсиялар берилди.

Барча битирувчиларни танлаган йўллари ойдин бўлишига тилакдошмиз.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Ҳақиқий ҳусн

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: