Халқаро турнир якунланди

Пойтахтимизда шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Тошкент опен” анъанавий халқаро турнири якунланди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада шахматчиларимиз билан бир қаторда Россия, Арманистон, Беларусь, Украина, Бельгия, Эрон, Испания, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон каби давлатлардан икки юзга яқин шахматчи ғолиблик учун дона сурди.

Швейцарча тизимда тўққиз турдан иборат мусобақада 7,5 очко жамғарган беларуслик Кирилл Ступак биринчи ўриндан жой олган бўлса, ҳамюртларимиздан Ортиқ Ниғматов ва Нодирбек Ёқуббоев 7 очкодан тўплаган ҳолда иккинчи ҳамда учинчи ўринга кўтарилди.

Хотин-қизлар баҳсида Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Нодира Нодиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева каби шахматчиларимиз шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, ҳамюртларимиздан Акром Тошхўжаев, Акмал Файзуллаев, Сарварбек Олимжонов, Улуғбек Худойберганов ва Ситора Сапарова ўз ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ЁШ МЕРГАНЛАР БАҲСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: