Халқаро цирк куни нишонланди

“Ўзбек Давлат цирки” давлат муассасасида Халқаро цирк куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

“Ўзбек давлат цирки” жамоаси бу йилги байрам дастурига ҳам қизғин тайёргарлик кўрган бўлиб, томошада кўрсатилган қизиқарли дастурлар йиғилганлар олқишига сабаб бўлди. Шунингдек, ушбу байрамга Татаристон ва Бошқирдистонда хизмат кўрсатган артист Феруза Холдорова раҳбарлигидаги “Ляйсан” ҳамда Марьям Бухарова бошчилигидаги “Изге Нур” ансамбллари таклиф этилган бўлиб, улар томонидан ташкиллаштирилган чиқишлар томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

 Томоша сўнггида “Ўзбек Давлат цирки”нинг шаклланишида ўзининг юксак ҳиссасини қўшган фахрийлар ва умидли, ёш цирк артистлари муассаса томонидан диплом билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  Ўтиш даври синовлари

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: