Халқ таълими вазирлиги ва Ахборот технологиялари университети янги лойиҳага қўл урди

Халқ таълими вазирлиги, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорликда янги лойиҳага қўл уришди.

Унга кўра умумтаълим тизимида фаолият юритаётган педагог-ходимларнинг компьютер саводхонлиги ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш малакасини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда амалий ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Ушбу ўқув курслари Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази мутахассислари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг  профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан ҳамкорликда ўтказилиб, уларга умумтаълим мактабларининг информатика фанидан ташқари барча фан ўқитувчилари жалб қилинмоқда.

Ўқув семинарларида таълимнинг замонавий интерактив техник воситалари, электрон ахборот-таълим ресурслари ва дарс ишланмаларини яратишга мўлжалланган Grazy Talk Media Studio, Auto Play Media Studio, Camtasia, Abobe Flash дастурий тизимлардан, MS Office дастурлари, Интернет ва интернет ресурслари ҳамда таълим жараёнида электрон ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланишга бағишланган асосий тушунчалар берилиб, энг сўнги компьютер техникалари орқали амалий машғулотлар орқали олган билимлар мустаҳкамланмоқда.  

 Лойиҳа тажриба сифатида шу йилнинг 11-13 май кунлари Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 327-мактаб негизида Тошкент шаҳридаги педагог-ўқитувчиларга ташкил этилди, унинг якуни таҳлил қилинади ва олинган натижалар ижобий самара берган тақдирда республиканинг бошқа вилоятларида  ҳам давом эттирилади.

Мазкур лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати унда Тошкент ахборот технологиялари университетининг айнан “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси талабалари, яъни келгусида АКТ бўйича педагогик фаолият билан шуғулланувчи талабалар жалб қилинган. Семинарларда фаол иштирок этган ва ўз педагогик маҳоратини кўрсатган иқтидорли талабалар тизимдаги таълим муассасаларига ҳамда Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказига ҳамкорликка жалб қилинадилар.

 

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/29)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: