Хафақон билан оғриган бемор, об-ҳаво “инжиқликлари”га беэътибор бўлманг!

Хафақон касаллигининг асоратлари инсон ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин. Хасталикда асосан қон томирлар, юрак мушаклари, бош мия, кўз томирлари ва буйракда ўзгаришлар рўй беради. Қон томирларининг торайиши босимни оширади, бу эса ўз навбатида юрак ишини кучайтиради.
Гипертония хуружларини келтириб чиқарувчи омиллар афсуски, мавсум танламайди. Бироқ совуқ кунларда қон томирларининг торайиши кўпинча об-ҳаво ўзгариши билан изоҳланади. Ҳароратнинг кескин пасайиши натижасида эт увишиши, совуқсираш юз бериб, бу қон томирларининг торайишини келтириб чиқаради. Айниқса, узоқ вақт кўчада қолиб кетсангиз, оёқдан зах ўтиб, томирлар фаолиятига таъсир этади. Шу боис қиш мавсумида гипертониклар камроқ совуқ ҳавода юришлари мақсадга мувофиқдир.
Хафақон билан оғриган бемор об-ҳаво “инжиқликлари”га чап бериш учун зарарли одатлардан воз кечиши, ош тузи, дудланган, консерва ва аччиқ егуликларни камроқ истеъмол қилиши лозим. Қон босимини мунтазам назорат қилиб туринг. Иш фаолиятингизда 10-15 дақиқалик танаффуслар фойдадан холи эмас. Танага иссиқлик улашувчи дамлама, иссиқ қаҳва ёки калорияси юқори бўлган шўрвалар ҳам истеъмол қилинмагани маъқул.

Нодира ҲАМРОЕВА,
олий тоифали шифокор-терапевт

Яна ўқинг:  ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШ – КЕЛАЖАК ЗАВОЛИ

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: