Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-42)

  • Пойтахтимизда VIII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади. Президентимиз ташаббуси билан илк бор 2005 йилда ташкил этилган мазкур тадбир ҳозирги кунга келиб, жаҳонда пахта бозори сиёсатини белгиловчи нуфузли ярмаркалардан бирига айланди. Мазкур ярмаркага ташриф буюрувчиларнинг сони тобора ортиб бораётгани бунинг яққол тасдиғидир.

  • Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонасида юртимиз сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда мазкур мамлакатда фаолият кўрсатадиган етакчи сайёҳлик агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

  • Пойтахтимизда Жанубий Кореянинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасидаги тажрибаси ва эришган ютуқларига бағишланган конференция ҳамда мазкур соҳада қўлланиладиган Корея технологиялари кўргазмаси бўлиб ўтди.

  • Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Фонд мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

  • Тошкентда “Қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги сўнгги ютуқлар ва тенденциялар: паст ўлчамли функционал материаллар ролидан инновацияларни бошқаришгача” мавзусида халқаро илмий анжуман бошланди.
Яна ўқинг:  Адабий кеча бўлиб ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: