ХАБАРЛАР, ЯНГИЛИКЛАР, ВОҚЕАЛАР (2012-3)

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан кўргазмали семинар ташкил этилди. Ушбу тадбирда солиқ борасидаги янгиликлар, ишбилармонлар ҳамда жисмоний шахсларга берилаётган енгилликлар хусусида сўз юритилди.

  • Бельгиянинг Лювен шаҳридаги “Brabant Hall” кўргазмалар марказида “Hobo Reisen” компанияси томонидан халқаро сайёҳлик ярмаркаси ташкил этилди. Дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан келган компаниялар вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳам тақдим этилди.
  • Германиянинг Бремен шаҳрида мамлакатимизнинг Германия Федератив Республикасидаги дипломатия миссияси ва “Германия – Ўзбекистон” дўстлик уюшмаси ҳамкорлигида “2013 йил – Ўзбекистонда “Обод турмуш йили” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ташкил этилган мазкур тадбирда Бремен федерал ўлкасининг ижтимоий-сиёсий ва эксперт-таҳлил доиралари вакиллари, дўстлик уюшмаси аъзолари ҳамда немис заминида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этдилар.
  • Бухоро шаҳрида Ҳиндистон тадбиркорлари ва ҳунармандлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир вилоят Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ҳиндистоннинг “Great India expo” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Яна ўқинг:  ЭНГ ЯХШИ ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ-ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: