ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР – ЮРТ ТАЯНЧИ

Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Ватанпарвар ёшлар – юрт таянчи” мавзусида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим муассасаларининг вазифаларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Йиғилишда қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ таълими вазирлигининг мутасадди ходимлари, малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакатимиз суверенитетини сақлаш, халқимиз осойишталигини таъминлашдаги ўрни ҳамда ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим муассасаларинниг роли, бу борадаги олиб борилаётган таълимнинг таъсирчанлигини ва самарадорлигини янада ошириш зарурлиги эътироф этилди. Ўқувчи — ёшлар онгида Қуролли кучларимиз сафида ватанни ҳимоя қилиш вазифаларини, ҳарбий ватанпарварликни кенг тарғиб этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Айниқса, бугунги глобаллашув даврида тобора кучайиб бораётган турли хил ахборот хуружлари, оммавий маданият каби таҳдидлардан ёшларни ҳимоя қилишда таълим муассасаларининг ўрни беқиёс эканлигига эътибор қаратилди.

Бундан ташқари йиғилиш иштирокчилари томонидан Президентимиз ташаббуси билан мустақиллик йилларида таълим-тарбияга, фан ва ижодга алоҳида эътибор қаратилганлиги, таълим соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, намуна сифатида ўрганилаётганлиги таъкидланди. Ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши самарасида юртимиз таълим муассасаларидаги шароит тубдан яхшиланаётганлиги, эндиликда ёшларимиз замонавий қурилган кўркам биноларда, энг замонавий кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган синф хоналарида, ўқув залларида таълим-тарбия олаётганликлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Нигора ТЎЛАГАНОВА

Яна ўқинг:  Профессионал боксчиларимизнинг ғалабали одимлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: