ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР – МУДОФАА ТАЯНЧИ

Жорий йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан “Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида фуқаролик назорати механизмлари” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқболжон Мирзаалиев сўзга чиқиб, мудофаа соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши аъзолари вазирлик фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, ҳарбий қисмларда соғлом маънавий муҳит, юксак ахлоқ ва маданият сақланишини таъминлаш ҳамда бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Қолаверса матбуот анжуманида касб нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчилар ҳамда чақирувга тайёрланаётган ўспиринларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  ТАЛАБАЛИККА ИМТИЁЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: