“Ватан учун яшайлик ” танловининг ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Ватан учун яшайлик» номли ижодий танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда адабиётшунос олимлар, таниқли ёзувчилар ва шоирлар ҳамда  ижодкорлар иштирок этишди.

Тадбирни очган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддин Саййид ташриф буюрганларни мустақиллигимизнинг 28 йиллиги, мамлакатимизда олиб борилаётган яратувчанлик ишлари, ижодий камолот ва  ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларимиз билан қизғин табриклади.  Шунингдек, у Президентимиз томонидан ижодкорларга берилаётган катта эътибор, улуғ байрам муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирланган бир  қанча ижодкорларни санаб ўтиб, уларни ўзбек адабиётига қўшаётган ҳиссаси ҳақида мамнуният билан сўзлади.

Уюшма раиси яна бир қувончли воқеа – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўтсатган маданият ходими Рустам Мусурмоннинг Қорақалпоғистон халқ шоири унвонига сазовор бўлгани билан қизғин табриклади. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Жуғари кенгаши аъзоси ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси  Кенисбой Каримов шоир ва таржимон Рустам Мусурмоннинг кўксига Қорақалпоғистон халқ шоири унвонини тақиб, унга қорақалпоқ ифтихори сифатида миллий дўппи ва зарбоп тўн кийдирди. Шунингдек,  қорақалпоқ ижодкорларининг ижодий баркамоллигида муҳим замин бўлган қорақалпоқ ёзувчилари  Иброҳим Юсупов, Тўлипберган Қаипбергановлар яратган мактабнинг таржимонликда, назмий ва насрий асарлар яратилишидаги ўрни ва аҳамияти, бу борада эришилаётган ижодий ютуқлар ҳақида сўз борди.

Ушбу танлов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Республикамизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни, ватанпарварлик, тарихимизни акс эттириш ва бунёдкорлик ишларида жонбозлик кўрсатаётган замондошларимиз сиймоларини ўзида  акс эттирган шеърий, насрий асарлар, болалар адабиёти ва бадиий-публицистик йўналишдаги сара асарлари чоп этилган ижодкорларни саралаб берди.

Танловга келиб тушган 56 нафар муаллифнинг ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидаги 102 та асарлари ҳайъат аъзолари томонидан холисона баҳоланиб, улар ичидан  ғолиблар аниқланди.

Тадбирда сўзга чиққан Рустам Мусурмон, Нодир Жонузоқ, Ўткир Раҳмат, Ҳамиджон Ҳамидий ва Аҳмаджон Мелибоевлар ушбу танлов ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини билдириб ғолибларни қизғин табрикладилар.

Тадбир Дўрмон ижод уйида ташкил этилган байрам дастурхони устида таниқли хонандалар ижросидаги куй- қўшиқлар, шеърий чиқишлар билан янада мазмунли ва тассуротларга бой ҳолда байрам шукуҳини олиб кирди.

Дастурхонга мазали таомлар ила ўзбек дастурхонининг шоҳи бўлган – ош тортилди.

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015/10)

Ижодий кечага айланган бу тадбир салқин кузнинг ёқимли шабадаси остида ижодий манзилларнинг бардавомлиги сифатида ижодкорларнинг оташнафас  дилларига илҳом ва мунавварлик олиб кириши шубҳасиз.

Марям АҲМЕДОВА

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: