Реклама

“Uzbek tigers” муҳим ғалабага эришди

Пойтахтимизда бокс бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди. Жаҳон бокс серияси (WSВ) VIII мавсуми гуруҳ босқичида “Uzbek Тigers” жамоаси Кубанинг “Cuba Domadores” жамоасига қарши жанг ўтказди.

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBA) томонидан ташкил этилган турнирнинг бу йилги баҳсларида жамоалар уч минтақага бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда. “Uzbek Tigers” Америка минтақасидаги баҳсларда иштирок этмоқда. Боксчиларимиз “Colombia Heroicos” (Колумбия), “Cuba Domadores” (Куба) ва “Caciques de Venezuela” (Венесуэла) каби кучли жамоалар вакиллари билан беллашмоқда.

Гуруҳ учрашувларининг дастлабки баҳсида “Uzbek Тigers” сафарда Кубанинг “Cuba Domadores” жамоасидан мағлуб бўлган эди. Бу сафар эса икки жамоа вакиллари “Универсал” спорт мажмуасида рингга кўтарилди.

49 килограмм вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов Оскар Аргилагос Перезни, кейинги баҳсларда Шаҳобиддин Зоиров Робайси Рамирезни (56 килограмм), Исроил Мадримов Арлен Лопез Кардонани (75 килограмм), Санжар Турсунов эса Эрисланди Савонни мағлубиятга учратди. Ёш боксчимиз Иқболжон Холдоров Энди Круз Гомесга имкониятни бой берди. Шу тариқа “Uzbek Тigers” ва “Cuba Domadores” жамоалари ўртасидаги баҳс 4: 1 ҳисобида боксчиларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Энди “Uzbek Тigers” жамоаси 1 март куни “Colombia Heroicos” билан Тошкентда рақобатлашади.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ижтимоий дорихоналар фуқаролар йиғинлари таклифи асосида қурилади
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: