USAIDнинг силга қарши кураш дастури

Миллий матбуот марказида АҚШ шифокорлари ва Ўзбекистон олимлари иштирокида силга қарши кураш дастури юзасидан тадбир бўлиб ўтди.

Унда USAIDнинг силга қарши профилактик дастури оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил ёритиб берилди.

Маълумки, ўтган 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида USAID Ўзбекистонда силга қарши курашга яқиндан кўмаклашиб келмоқда. Натижада ушбу хасталик билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сони кескин камайишига эришилди.

USAIDнинг умумий қиймати 7.6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 5 йиллик дастури юртимизда сил билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва касалликнинг кўп дориларга турғун турлари ривожланишининг олдини олишга қаратилган. Лойиҳа тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, хасталик диагностикаси ва даволаш имкониятларини кенгайтиришни ўз ичига қамраб олади. Дастур Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади.

Яна ўқинг:  Илгирлик – фирибгарлик... ми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: