Улуғ шоирлар ёди

Ғаллаорол тиббиёт коллежи ўқувчилари ўртасида буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур юбилейлари муносабати билан ғазалхонлик кечалари ўтказилди.

Унда улуғ шоирлар асарларидан парчалар келтирилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Кеча сўнггида ўқув даргоҳида фаолият юритаётган “Наво” ансамбли аъзолари иштирокида улуғ бобомиз ғазаллари билан айтиладиган куй-қўшиқлар янгради. Шу куни китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, унда ота-оналар, меҳнат фахрийлари, педагог ва ўқувчилар томонидан турли мазмундаги китоблар харид қилинди. Шунингдек, давра суҳбатлари, адабий-ижодий ўйин ҳамда викториналар ҳам ташкил этилди. Байрамона ўтган тантанали кеча барчага манзур бўлди.

 

Гўзал ЭРГАШЕВА,

Зулхумор ИСЛОМОВА,

коллеж ўқитувчилари

Яна ўқинг:  Санъатга муҳаббат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: