Тошкентда тайёрланадиган рекорд палов 14 та жойда тарқатилади

8 сентябрь куни Тошкентда Миллий телеканали жамоаси томонидан ташкил этилаётган “Ўзбегим” Миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтади.

Фестиваль доирасида 8 тоннага яқин рекорд палов тайёрланади. Паловнинг рекордини қайд этиш учун Guinness World Records вакиллари таклиф этилган.

Фестиваль ташкилотчилари маълум қилишича, тайёр палов “Мурувват”, “Саховат”, қариялар ва ногиронлар уйларига, шунингдек, фестиваль меҳмонларига тадбир ҳудудидаги 14 та жойда тарқатилади.

Палов тайёрланадиган ҳудуд санитария-гигиена талабларига риоя этиш мақсадида тўсиб қўйилади. Жараён эса фестиваль ўтказиладиган ҳудудга ўрнатилган 17 та экранларда намойиш этиб борилади. Ош дамлаш жараёни, шунингдек, Миллий телеканали, унинг мобил дастури ҳамда Guinness World Records’нинг Facebook’даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Ош тарқатиш учун ўрнатилган қозонлар ва трансляция учун ўрнатилган мониторлар жойи рўйхати:

Халқаро керамика боғи (мўлжал: Марказий банк)

“Пойтахт” савдо маркази атрофи

“Алоқабанк” ёнида (мўлжал: Амир Темур хиёбони)

“Болажон” истироҳат боғи (мўлжал: Халқ банки биносининг орқа томони)

“Ўзбекистон” Форумлар саройи олдидаги майдон

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидаги майдон

Темурийлар тарихи давлат музейи олд томонидаги майдон

Темурийлар тарихи давлат музейи орқа томонидаги майдон

City Palace меҳмонхонасининг орқа томони

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси ёнидаги автотураргоҳ

Симпозиумлар саройининг орқа томони

А.Навоий номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдон

Ёшлар ижод саройи олдидаги майдон

Сайилгоҳ ва Амир Темур кўчалари кесишмаси

Яна ўқинг:  AYOL – MUQADDAS

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: