Тошкент шаҳрининг “гастрономик харита”си тузилмоқда

Яқинда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси томонидан давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатнинг мавзуси Тошкент шаҳрининг гастронимик харитаси – сайёҳлар учун овқатланиш тавсия этиладиган жамоат овқатланиш пунктлари, бир сўз билан айтганда – ошхоналар ҳақидаги қўлланмани яратиш Низоми лойиҳасини муҳокама қилишга қаратилди.

Гастроном карта 1

Ушбу газтрономик харитани яратиш ва уни (ички ва чет эллик) сайёҳлар орасида тарғиб этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида соҳа мутахассислари олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун бошланган амалий ишлардан бири саналади.

Гастроном карта 2

Гастрономик харита – бу Ўзбекистон турли ҳудудларида анъанавий ривож топган озиқ-овқат турлари, турли элатларга хос миллий таомлар, сайёҳлик марказлари бўлган шаҳарларимизда таклиф этилаётган юзлаб турдаги миллий ўзбек ва дунёнинг деярли барча миллий ошхоналари таомлари тортилувчи кафе, ресторан ва бошқа турдаги таомхоналар ҳақида ишончли ва тўлиқ маълумот берувчи харита-қўлланмадан иборат.

Президентимизнинг юқорида айтиб ўтилган Фармонида туризмнинг янги йўналишларини тарғиб этиш, уларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу сабабдан, юртимизнинг гастрономик туризм имкониятларини янада ривожлантириш, чет эллик сайёҳлар талабларидан келиб чиқиб мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кўрсатиладиган сервис даражаси, ошхоналарнинг санитар-гигеник ҳолати ва бошқа кўрсайгичларини жаҳон меҳмондўстлик саноати стандартлари даражасига олиб чиқиш ҳамда ошпазлик санъати билан шуғулланадиган ёшларни тайёрлаш каби бир қатор масалалар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлари уюшмаси, сайёҳлик компаниялари мутахассислари билан бир қаторда хусусий тадбиркорлик субектлари –  меҳмонхона ҳўжаликлари раҳбарлари ва рестораторларни бирдек қизиқтириб, ушбу давра суҳбатини қизғин ўтишига сабаб бўлди.

Ушбу газтрономик харитани яратиш доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

— туризм ва ошпазлик соҳаси етакчи мутахассислари хакамлигида овқатланиш жойлари (кафе, ресторан ва бошқалар) ўз ошхоналари ҳақида тақдимот ташкил этадилар ва умумий баҳолаш тизими асосида қайси бирлари Гастрономик харитага киритиш учун саралаб олинади;

— ҳар йили Тошкент шаҳрида юртимизнинг бой кулинария имкониятларини намойиш этувчи фестивал ташкил этиш ва пойтахтимиз ва юртимиз меҳмонларига ушбу ранг-баранг миллий ошхоналардан бахраманд қилиш;

— ошпазлик санъати усталарини маҳоратига кўра моддий ва маънавий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш;

Яна ўқинг:  Янги кун, янги умид садолари

Гастрономик харитага киришни истаган ошхоналарга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат бўлади:

— замонавий жамоат овқатланиш жойларига қўйиладиган барча умумий талаблар – ошхона ташқи ва ички кўриниши, санитар-гигиеник ҳолати, ошхона ва овқатланиш хоналарининг техник таъминоти, сервис даржаси, тартиладиган таомлар таъми ва нарҳи мутаносиблиги:

— ошхонанинг статуси – Ўзбекистоб ошпазлари уюшмасига аъзолик билан белгиланади;

— ошпазлар жамоасида сертификат ҳужжатларининг мавжудлиги;

— хизмат кўрсатувчи ходимларда соҳа бўйича таълим сертификати ёки махсус тайёргарлик ҳақида дипломнинг мавжудлиги.

Ҳозирда фақат Тошкент шаҳри учун ташкил этилиши кўзда тутилган харитага кирадиган ошхоналар нафақат соҳа мутахассислари томонидан баҳоланади, балки мйдай.уз, арба.уз, чефс.уз интернет сайтлари фойдаланувчилари томонидан онлине овоз бериш ва Ресторан бизнеси академияси, Ресторатор ва Отелерлар уюшмаси аъзолари томонидан баҳоланиши натижасида умумий рейтинг тизмида аниқланади.  

 

Ўзбекистон Республикаси Туризмни

ривожлантириш Давлат қўмитаси

Матбуот хизмати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: