Тошкент мактабларига 10-11 синфлар қайтарилди

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, кўпчилик ота-оналар 10-11 синфларнинг қайтарилишига овоз берган.

18 июнь куни 110 сонли мактабда Тошкентнинг барча умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси Аҳмадҳожи Юнусхўжаев, шунингдек, Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов раҳбарлигида ўтказилди.

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларини 10-11 синфларда ўқитиш истагини билдирган.

Йиғилишда 10-11 синф ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш масаласи ҳам кўтарилди.

Шунингдек, 10-11 синф ўқувчилари учун амалиёт тизими жорий қилинади, яъни улар мактаб дастури бўйича 4 кун ўқитилади, 2 кун давомида эса улар танланган мутахассислик бўйича амалиёт ўтайди. Мактабни битиргач, ўқувчиларга шаҳодатнома ҳамда касбни ўзлаштирганлик тўғрисида диплом берилади.

Таъкидлаб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойидан ўрта умумтаълим мактаблари ўрта мактаблар деб атала бошланади.

Тадбирда шунингдек, коллеж ва лицейларнинг 2-3 босқичида ўқувчи талабалар диплом олгунларига қадар таълимни давом эттириши айтиб ўтилди.

Манба: Uznews.uz

Яна ўқинг:  Боғча тарбиячилари ва ходимлари қайта тайёрлаш курсларига жалб этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: