Тошкент давлат стоматология институтида III ҳалқаро стоматологлар конгресси бўлиб ўтди

Республика соғлиқни сақлаш тизимини, хусусан, стоматология ва юз-жағ жаррохлиги соҳасини янада ислоҳ қилишнинг асосий мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши муносабати билан 2019 йил 2-3 май кунлари Тошкент давлат стоматология институтида III ҳалқаро стоматологлар конгресси бўлиб ўтди.

Ҳар йили ўтказиладиган конгресс ўтган йил давомида илмий ва амалий фаолиятни сарҳисоб қилишнинг ўзига хос натижасидир. Бу жараён илмий тадқиқот ва амалий фаолиятни тадқиқ ва таҳлил қилиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги бўлғуси мутахассислар – тиш шифокорларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва керакли малакаларни таъминлаш имконини беради.

Конгрессда жаҳоннинг 9 мамлакатидан (Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Корея, Италия, Германия, Франция, Чили, АҚШ) каби 80 дан ортиқ хорижий мутахассислар иштирок этдилар. Ёш мутахассислар ва тиббий амалиёт шифокорлари учун Германия, Россия ва Корея мутахассислари юз-жағ касалликларнинг диагностикаси ва даволашда инновацион ишланмалардан амалий фойдаланишга оид 6 та мастер-класс ўтказдилар. 4 та меморандуи имзоланди.

Конгрессда соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар, экспертлар ва мутахассислар  томонидан тайёрланган илмий маърузалар тақдимоти ўтказилди. Иштирокчилар ихтисослаштирилган ва профилактика стоматологиясини таъминлашни такомиллаштириш, педиатрия стоматологияси ва ортогнатик  жарроҳлик бўйича диагностика ва даволашни стандартлаштириш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда амалга оширилиши лозим бўлган чет эл соғлиқни сақлаш суғуртаси бўйича илғор тажрибани ўрганиш, тиббий туризмни ривожлантириш ва унинг аҳамияти,  соғлиқни сақлаш соҳасида АКТ каби масалаларни муҳокама қилдилар.

 

Яна ўқинг:  "Ватан учун яшайлик " танловининг ғолиблари тақдирланди

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: