ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ

Яқинда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Шаҳрихон туман Кенгаши ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида аёллар ўртасида “Тўмарис издошлари” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Унда тумандаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган аёллар ҳамда уй бекалари, касб-ҳунар ва академик лицейда таҳсил олаётган ўқувчи-қизлардан иборат 11 та жамоа иштирок этди.

Иштирокчилар спортнинг ўқ отиш, узоққа сакраш, 100 метрга югуриш, арқон тортиш каби турлари бўйича беллашдилар. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда Шаҳрихон педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежи жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Миролим ИСАЖОНОВ,

Андижон вилояти

Яна ўқинг:  СПОРТСЕВАР ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: