ТОЖИК ВА ЎЗБЕК АДАБИЁТИ — ҲАМНАФАСДИР

Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Тожикистон халқ шоири, адабиётшунос олим Мирзо Турсунзода таваллудининг 108 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда юртимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Низом Қосим бошчилигидаги делегация вакиллари,Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Збекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан халқаро дўстлик алақалари қўмитасидан вакиллар, шунигдек шоир ва ёзувчиларимиз, олим ва таржимонлар ҳамда ижодкор ёшлар иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид очиб, ўзбек ва тожик халқларининг кўп асрлик тарихий, адабий, маданий-маърифий муштараклиги бирлаштириб туришини, эътиборлиси, икки давлат раҳбарининг ташаббуси билан дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига янги қадам эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, миллатларимиз орасидаги миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятлар, дину диёнатимизнинг бир-бирига уйғунлашиб кетганлиги, азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қариндошлик, қуда-андалик ришталарини боғлаб, икки муаззам сиймо– Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва ҳазрат Алишер Навоийнинг самимий биродарлик муносабатлари ҳақида сўз юритилди.
Тожикистон халқ шоири, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Низом Қосим ҳам маърўзасида Тожикистон халқ шоири, Тожикистон фанлар Академияси академиги, тожик драматургиясининг асосчиларидан бири бўлган таниқлиышоир Мирзо Турсунзоданинг Ўзбекистонда ҳам севимли шоир даражасига эришгани, маълум вақт Тошкетда яшаб, ижод қилиб, Ғафур Ғулом, Зулфия, Ойбек, Шайхзода, Миртемир ва бошқа ўзбек адабиёти намоёндалари билан ҳамнафасликда ижодий алоқада бўлгани, унинг ўзбек тилидан нашр этилган асарлари, гўзал шеърияти ҳақида ҳикоя қилар экан, адабиётимиз намоёндаларининг асарларининг ҳам қардош Тожикистон халқи севиб мутолаа қилишлари ва ўқувчилар эътирофига сазовор эканлиги, бундан кейин ҳам халқларимиз ўртасидаги халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар ўртасида ижодий учрашувлар, семинар ва конференциялар ташкил этиш, икки халқ ижодкорларининг насрий ва шеърий асарлари таржимасини янада кенгайтириш, адабий ҳамкорликнинг бардавомлиги таъминлаш борасида ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини баён қилди.


Шундан сўнг Мирзо Турсунзода шеърияти ҳамда юртимизга ташриф буюрган тожик ижодкорларнинг шеъриятларидан тингланди.
Шу куни тадбирнинг соат 2:00 да ушманинг кичик маънавият залида бошланган давомий қисмида ташриф буюрган меҳмонларимиз ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги « Жаҳон адабиёти» «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» журналлари ва «Ўзбекистон адабиёти ва санати»
Тадбирда Сирожиддин Саййид ва Нозим Қосим, шунингдек, мемонлар, Жаҳон адабиёти журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газеталари жамоаси билан ижодий учрашув бўлди.
ижодий учрашувда таҳририят бош муҳаррирлари Аҳмаджон Мелибоев, Фахриддин Ҳайит, Ўктам Мирзаёр, Сирожидлин Рауф ижодкор биродарларимиз асарларини ўзимизда чоп этишни кенг йўлга қўйиш, келажакда адабий алоқаларни янада мустаҳкамлар ва бардавомлиги таъминлаш, айниқса, ён ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш каби масалаларни ҳал этилди. Шундан сўнг шеърий чиқишлар давом этди.
Кечки соат 17:00 да Яшнобод туманидаги Мусиқа саройида М.Турсунзода таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан «Жонга пайванд дўстларингдан кечмагил» деб номланган концерт дастури намойиш этилди.
Концертда Ўзбекистон ашула рақс ансамбли таниқли хушовоз хонанда ва раққосалари ижросидаги ўзбек ва тожик тилида янграган дилрабо куй ва қўшиқлар, «Ёш адабиётшунослар» тугараги ижодкорлари томонидан ўқилган шеърлар меҳмонлар ва томошабинларга жуда манзур бўлди.
Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 32-75-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақасадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2 май куни ўтказилган ушбу тадбирлар иштирокчилар қалбида катта тассурот қолдирган ҳолда ўз ниҳоясига етди.

Яна ўқинг:  БОЛАЛАРГА ТАЪТИЛ ТУҲФАСИ

Марям Аҳмедова

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: