TIKA Ўзбекистондаги ёш фермерларга кўмак беради

Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ва TIKA (Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги)нинг ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Унда томонлар Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёш фермерлар фаолиятига ёрдам кўрсатиш бўйича бир қанча ижобий келишувларга эришди. Жумладан, энди Туркия энергия манбалари ёрдамида суғориш тизимларини ривожлантириш дастури ёш фермерлар фаолиятида жорий этилади.

Учрашувда, шунингдек, ёш фермерлар фаолиятида асаларичиликни ривожлантириш бўйича ҳам бир қанча лойиҳалар илгари сурилди. Лойиҳаларга кўра икки томоннинг келишуви асосида ёш фермерларга Туркиядан она асаларилар ҳамда асалари кўпайтиришда керак бўладиган теҳнологиялар етказиб берилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун республикамизнинг фаол ёш фермерлари Туркияда малака ошириб қайтишлари ҳам режалаштирилган.

 

Илёс САФАРОВ,

Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Яна ўқинг:  Чуст туманида 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи нишонланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: