ТИББИЁТ КАДРЛАРИ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ – ЗАМОН ТАЛАБИ

Яқинда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига асосан тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва мутахассисликка йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар, унинг натижалари ва самаралари” мавзуидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шифокорлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш масаласи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда мамлакатимизнинг етакчи олий ўқув юртлари клиник муаммоларни ҳал этишга асосланган модуль таълимини жорий этилгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Мазкур технология жаҳон тиббий таълим амалиётида истиқболли ҳисобланади ва мустақил фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилади. Бу бўлажак шифокорни мутахассис сифатида тайёрлаш жараёнида катта ўрин тутади.

Барча фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуа электрон ўқув модулларининг инглиз тили нусхалари тайёрланди. Ҳозирда инглиз тилида муаммоли интеграцион маърузалар ўқилмоқда. Талабалар ва ёш олимлар орасида инглиз тилида илмий анжуманлар ўтказиш анъанага айланди.

Узлуксиз таълимни таъминлаш мақсадида врачлар 288 соат, фармацевт ва ўрта тиббиёт ходимларига 144 соат ҳажмидаги ва ҳар 5 йилда малака ошириш мажбурий тартибда белгиланган. Малака ошириш ишдан ажралган ва ишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини бериш учун икки босқичли аттестация, компьютер-тест ва оғзаки имтиҳонлар тартиби ишлаб чиқилди. Биринчи босқичда аттестациядан ўтувчи ходимларни масофадан онлайн режимда компьютер-тест синовидан ўтказилади ва иккинчи босқичда юқори малакали кадрлардан тузилган махсус комиссия орқали оғзаки синовлардан ўтказилади.

Гулчеҳра ШИРИНОВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/15)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: