Тиббий маданият – соғлом ҳаёт асоси

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Тиббий-ижтимоий маркази ҳамда 7-оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Феруза маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалардаги туғиш ёшидаги аёллар ва ўсмирлар, болалар ва кекса ёшдаги аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширувдан ўтган 70 нафарга яқин аҳолининг 48 нафари хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 30 нафарга яқини репродуктив ёшидаги аёллардир. Тадбирда беморларга хайрия сифатида дори-дармонлар тарқатилди. Ҳамда тиббий кўрик натижасида аниқланган ЎРВИ (ўткир респиратор вирус касаллиги), меъда-ичак хасталиклари, юрак туғма нуқсони бўлган болаларнинг оналарига керакли тавсиялар ҳамда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

– Уйимизга яқин жойда ўтказилаётган тиббий кўрикка фарзандларим ва 82 ёшли қайнонам билан бирга келдик. Акция давомида болалар шифокори, невропатолог, кардиолог, аёллар шифокори ҳамда ультратовуш (УТТ) ва ЭКГ текширувларидан ўтдик. Маҳалладошларимиз номидан барча тиббиёт ходимлари ва тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорлигимни билдираман, – дейди Манзура Ҳайдарова.

Тадбирда аҳолига “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги” давлат дастури деб номланган буклетлар тарқатилди. Шунингдек, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Тиббий-ижтимоий маркази мутахассиси Сияра Жамбекованинг “Аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш”, “Репродуктив саломатлик” ва “Туғруқлар оралиғини сақланг” мавзуларидаги кўргазмали чиқишлари орқали йиғилганлар ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлишди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Тиббий кўрик ўтказилди

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: