Тиббий маданият болаликдан шаклланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишларида, жойлардаги тиббиёт муассасаларига ташрифи чоғида касалликларни профилактика қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Мамлакатимиз тиббиёт муассасалари томонидан бу борада изчил ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда Тошкент давлат стоматология институтида “No Cavity Club” ташкил қилинди. Ушбу клуб тиш ва милк касалликларининг олдини олиш, аҳолининг бу борадаги билимини ошириш билан шуғулланади.

Яқинда мактаб ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг тиш ювиш, кариеснинг олдини олиш, рационал овқатланиш қоидаларидан хабардорлиги ўрганилди. Шундан келиб чиқиб, маҳалла ва таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда интерфаол усулларда тушунтириш ишларини олиб бориш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Институт жамоаси жойларда тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Хусусан, Жиззах вилоятининг Фориш тумани марказий касалхонасида шифокорлар ва ҳамширалар билан мулоқот ўтказилди.

Институт ходимлари ва талабалар патронаж ҳамширалар билан бирга Фориш туманининг чекка ҳудудларига чиқиб, аҳоли билан суҳбатлашди, соғлом турмуш тарзи, оғиз бўшлиғи гигиенаси, стоматологик касалликлар ҳақида сўзлаб берди. Одамлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Тумандаги “Матлуботчи” болалар оромгоҳида болаларга стоматологик касалликлар ва оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳақида мультфильм қўйиб берилди. Тадбир сўнггида оромгоҳ тарбияланувчиларига тиш ювиш воситалари совға қилинди.

Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Даврон Суннатов,

ЎзА

Яна ўқинг:  Самарқанддаги МТМда кутубхона очилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: