Тедрос Гебрейесус: “Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”

Италия пойтахти Рим шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этаяпти.

Жорий йил 17 сентябрь куни очилган мазкур нуфузли сессияда инсон саломатлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, жумладан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини қўллаб-қувватлаш, минтақада барқарор ривожланиш учун инсон саломатлигини янада яхшилашга қаратилган кўплаб йўналишлар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Сессияда тиббиёт соҳасида глобал даражадаги масалалар атрофлича кўриб чиқилмоқда. Чунончи, экологиянинг дунё халқлари саломатлигига таъсири, озиқ-овқат стандартлари, бирламчи тиббий ёрдамнинг ўрни ҳамда турли юқумли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, дори-дармон нархлари, тамаки ва алкоголь истеъмолининг зарарлари, жисмоний фаолликнинг аҳамияти, семиришнинг оқибатлари кенг муҳокама этилмоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикасисоғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус билан учрашди. Мулоқот чоғида юртимизда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ижобий ўзгаришлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражасининг оширилаётгани, шунингдек, соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, истиқболдаги режа ва дастурлар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида Тедрос Гебрейесус ҳам аҳоли саломатлигини асрашни асосий устувор вазифа сифатида белгилаш бу келажак авлодлар камолга етишининг энг тўғри йўли эканлигини таъкидлади. Бу соғлом жамият барпо этиш ва ҳар томонлама баркамол шахсни вояга етказиш кафолатидир. Шу маънода Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ғамхўрликнинг барча зарур жиҳатларини қамраб олганлиги билан кўплаб мамлакатларга намуна бўлишини эътироф этди. Шунингдек, у ЖССТ ва Ўзбекистон ўртасида мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилувчи кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканини ҳамда Ўзбекистонга амалга оширилажак ташрифни интиқлик билан кутаётганини билдирди.

Делегациямиз Россия, Беларусь, Туркия, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларининг делегатлари билан ҳам келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда истиқболли режалар хусусида икки томонлама самарали учрашувлар ўтказди.

Сессия иши бугун якунланади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Хорижлик эксперт сабоғи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: