Тақдимот ва томоша

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Республика қўғирчоқ театрида “Борлиғимсан, болажон” деб номланган маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг юзга яқин болалари таклиф этилиб, ҳамкор ташкилотлар томонидан байрам совғалари улашилди. Тадбир доирасида Г.Саидованинг болаларга бағишланган “Ёшларга мўлжалланган физика” номли шеърий тўпламининг тақдимоти ўтказилиб, китоб иштирокчи болаларга совға сифатида тарқатилди.

– Мазкур байрам тадбирига ўн нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила болажонлари билан келганмиз, – дейди Ҳамза тумани “Олмос” маҳалласининг фаоли Муқаддас Миродилова. – Болалар учун ташкил этилган байрамона тадбир уларга ҳақиқий туҳфа бўлди.

Тадбир сўнгида “Оҳ, бу Хўжа Насриддин” деб номланган спектакль намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

М.ТОЛИПОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  Банкомат орқали хорижий валютани нақд олиш мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: