Танлов якунланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, пойтахтимиздаги “Robokidz” робототехника мактаби ҳамкорлигида “Robo challenge – 2018” танлови ўтказилди.

Унда шаҳримиздаги умумтаълим мактаблари ва хусусий таълим марказлари ўқувчилари иштирок этди.

Танловдан кўзланган мақсад болаларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар, спорт ва таълим робототехникасига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг техник ижодкорлигини рағбатлантиришдан иборатдир.

Ушбу босқичда мактабларнинг ўзида сараланган ва якуний босқичга тавсия этилган 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган икки кишидан иборат 25 та жамоа иштирок этди.

Танлов якунига кўра ғолиблар аниқланиб, уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Яна ўқинг:  Инновацион аллергия паспорти яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: