ТАМАКАСИЗ КЕЛАЖАК

2019 йил 10 июл куни Тошкент давлат стоматология институтида «Тамакисиз ҳаёт» мавзусида идоралараро доира стол атрофида суҳбат бўлиб ўтди.


Ибн Сино жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент давлат стоматология институти, «Тамакисиз келажак» компанияси (Campaign for Tobacco Free Kids, АҚШ) томонидан ташкил қилинган тадбирда 30 дан ортиқ давлат идоралари вакиллари, вазирликлар, халқаро ташкилотлардан мутахассислар ва экспертлар, фуқаролик жамиятлари ва ОАВ қатнашди. Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолар шунингдек, тамаки чекишнинг республика аҳолиси саломатлигига ва соғлиқни сақлаш тизими, мамлакат иқтисодиётига кўрсатадиган салбий оқибатларини ва ушбу масалаларнинг ечимини муҳокама қилиш тадбирнинг асосий мавзуси бўлди. Ўзбекистонда 33 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Мамлакатда тахминан 42% эркаклар ва ҳар бештадан иккитаси тамаки чекади. Аёллар ўртасида тамаки чекишнинг тарқалганлиги анча паст -1,5% га тўғри келади, чунки менталитетимизга хос равишда, тадқиқотларда иштирок этган аёлларнинг аксарияти тамаки чекишини тан олишмайди. Тамаки маҳсулотлари эпидемияси глобаллашиб бораётган бир даврда, унга жавобан Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларини истеъмоли ва тарқалишини камайтириш бўйича қатор қонунлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бироқ, олиб борилган тадқиқотлар (2002, 2006, 2014) натижаси кўрсатадики, аҳоли орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тарқалганлик даражаси камаймаяпти.Чилим ва электрон сигаретнинг оммабоплиги кундан кунга айниқса ёшлар орасида ортиб бормоқда. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жамоат саломатлигининг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Давра суҳбатида «Тамакисиз келажак» компанияси (Campaign for Tobacco Free Kids, АҚШ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари ва манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат ташкилотлар маҳаллий экспертлар ўъзаро фикр алмашишди.
Суҳбат якунида тамакига қарши кураш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида келишиб олинди.

Яна ўқинг:  ФАРМАЦЕВТИКА: Миллий маҳсулот ҳажми ошмоқда

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: