Таълим тизими: 146 нафар раҳбарга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун барча даражалардаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, билимлар беллашуви ҳамда таълим сифати мониторинги жараёнларини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда вазирлик раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ҳамда ижро интизомига масъул ходимлар, таълим сифати бўлими инспектор-методистлари ва кадрлар бўйича мутахассислар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент ва ҳукумат қарорлари ва ҳужжатларини бажарилиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларида ижро интизоми ҳолати мониторинги натижалари, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бу борада раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлиги масалалари муҳокама қилинди.

Вазирликка шу кунга қадар жами 399 та ҳужжат, шундан Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 41 та фармони, 125 та қарори, 13 та фармойиши ҳамда ҳукуматнинг 218 та қарорлари ва фармойишлари келиб тушган бўлиб, ҳужжатлар ижроси бўйича вазирликнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган ва ижрога йўналтирилган.

Ушбу ҳужжатлар ижроси бўйича вазирлик томонидан 53 та мақсадли ва комплекс ўрганишлар амалга оширилди. Ўрганиш натижалари 35 та мажлисларда муҳокама қилинди. Йиғилишларда тизимдаги 146 нафар раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 18 нафари лавозимидан озод этилди. Уларнинг 109 нафарига ҳайфсан эълон қилинди, 19 нафарига эса нисбатан ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш бўйича жарима жазоси қўлланилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп интизомий жазо чоралари Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги раҳбарларга нисбатан қўлланилган.

Йиғилиш якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Доно ФАЙЗУЛЛАЕВА,

пойтахтимиздаги 203-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Ажрим сабаблари бўйича таҳлил натижалари Сирдарё вилояти миқёсида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: