Таэквондочиларимиз БААда барчани лол қолдирди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо (WTF) тури бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Мусобақада Собир Назаралиев шогирдлари саккизта олтин ва иккитадан кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди.

Жумладан, Амирбек Тўраев, Улуғбек Рашидов, Бекзод Ибрагимов, Шаҳзод Сайфиев, Интизор Абдуалимова, Мадина Маннопова, Озодахон Собиржонова, Феруза Содиқова ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Шунингдек, финалга қадар ўтказилган жангларда зафар қучган Жасур Жайсунов ва Дурдона Абдулхаева терма жамоамизга кумуш медални келтирган бўлса, Данил Морозов ҳамда Абдулазиз Маҳмудов бронза медалга сазовор бўлди.

Мусобақнинг катталар ўртасидаги беллашувларида вазни 58 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Суҳроб Бобобеков олтин медални қўлга киритди. Кичик қизлар ўртасида умидли таэквондочимиз Эъзоза Шорустамова биринчи ўринни эгаллади.

Яна ўқинг:  Боғча тарбиячилари ва ходимлари қайта тайёрлаш курсларига жалб этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: