ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР МУҲОФАЗАСИ

Ўзбекистон Республикаси мамлакатимиздаги биологик хилма-хилликнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, БМТнинг биологик хилма-хилликни муҳофаза этиш бўйича конвенциясига қўшилди. Ушбу ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида республикамизда қатор ибратли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан асосий мақсад мамлакатимиздаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар миллий тизимини ривожлантириш, биологик хилма-хилликни муҳофаза этиш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланишдир.

Куни кеча ўтказилган “Биологик хилма-хиллик масалалари оммавий ахборот воситаларида: журналист салоҳияти” деб номланган тадбир ана шу мавзуга бағишланди.

Тадбирда юртимизда муҳофаза этиладиган табиий худудларни самарали бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш орқали мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизимини кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳа ҳақида сўз юритдилар. Мазкур лойиҳа учта фаолиятни ўз ичига олиши таъкидланди. Яъни, – Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий худудлар тизимини кенгайтириш бўйича истиқболли дастур тайёрлаш;

– Бошқарув самарадорлигини такомиллаштиришни ва кенгайтиришни таъминлаш учун институционал ва индивидуал салоҳиятни мустаҳкамлаш;

– Қўриқхоналар муҳофаза зоналарида янгича усулларни қўллаш орқали бошқарув самарадорлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Бугунги кунда Республикамизда 8 та қўриқхона, 2 та Давлат табиат боғлари, 10 та буюртмахоналар, 5 та табиат ёдгорликлари, 1 та Экомарказ фаолият юритмоқда. Шунингдек, Чотқол, Тянь-Шань, Помир тоғларида, Зарафшон, Сурхон миллий боғлари ҳам мавжуд бўлиб, бу ерларда камайиб бораётган ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсини асраб қолиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Анжуманда сўзга чиққан мутахассислар Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини кенгайтириш бўйича миллий дастурнинг истиқболлари, янгиликларни тайёрлаш назарияси, амалиёти ва оммага етказишнинг замонавий усуллари юзасидан атрофлича фикр билдирдилар. Тадбир доирасида интерфаол усулда ишлаш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  М У Ш Т И П А Р

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: