ТАБИАТНИ АСРАШГА ҚАРАТИЛГАН БИОТЕХНОЛОГИЯ

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган ва интродукция қилинган ўсимликларни кўпайтириш ҳамда улардан кенг фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Мамараҳимов билан суҳбатлашдик:

  • Бугунги кундаги муҳим масалалардан бири — табиий ва интродукция қилинган ўсимликларни кўпайтириш ва уларни қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг татбиқ этишдан мақсад нима?
  • Мамлакатимизда ўсимликлар тўплами ўз хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Ҳозирги вақтда турли давлат ва ҳудудлардан келтирилган ўсимликлар интродукция қилиниб, флорамизни янада бойитилмоқда. Олимларимиз олдида турган долзарб масалалардан бири – табиий ва интродукция қилинган истиқболли ўсимликлардан унумли фойдаланиш мақсадида уларнинг биоэкологиясини, морфологиясини, биотехнологиясини, агротехникаси ва бошқа фойдали хусусиятларини чуқур ўрганиб, уларни халқ хўжалиги соҳасига кенг татбиқ этишдан иборат. Мақсад ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, табатнинг муҳофазасини таъминлаш, экологиянинг яхшиланишига эришиш ҳамда эл фаровонлигини оширишдан иборат.
  • Интродукция қилинган ўсимликларни етиштиришда муҳит ёки экологиянинг таъсири ҳамда етиштириш технологияси ҳақида маълумот берсангиз.
  • Интродукция қилинган ўсимликлардан бири каролина азолласи бўлиб, у шоличилик ривожланган Вьетнам, Бирма, Ҳиндистон, Филиппин мамлакатларида шоли билан бирга ўстирилади ва экологик тоза озиқ-овқат маҳсулоти етиштиришда қўлланилади. Бу борада дунё миқёсида самарали ишлар олиб борилмоқда. Аммо Ўзбекистон шароитида шолини озиқлантиришда катта миқдорда минерал ўғитлар, бегона ўтларга қарши заҳарли гербицитлар ишлатишга тўғри келади. Бу шоли етиштирадиган ҳудудларнинг табиатига, муҳит ва тупроқнинг экологиясига ва маҳсулот сифатига кескин салбий таъсир қилади. Шунинг учун ҳам  мамлакатимизда шоли ҳосилини кимёвий ўғитларсиз ёки биологик ўғитларни қўллаган ҳолда экологик тоза шоли маҳсулотларини етиштириш технологиясини янада такомиллаштириш ва тупроқ структурасини яхшилаш талаб этилади.
  • Сувўтлари нима ва азолла ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз.
  • Биохимиявий хусусиятга эга ва хужайрасининг субмикроскопик тузилишига биноан, сувўтлари 10 та бўлимдан иборат бўлиб, кўк, яшил, қизил, тилларанг, диатом, динофит, қўнғир, яариқ-яшил, эвгленасимон, яшил, харасимонларга ажратилади. Дунёда сувўтларининг 4100 дан ортиқ тури бизга маълум. Улар денгизларда қирғоқдан бошлаб 200 метргача ва ундан ҳам чуқурроқда, чучук ва ўта шўрланган сув ҳавзаларида, қайноқ булоқларда, тупроқда, тоғ ва даштларда учрайди. Сувўтлари биосферада органик моддаларни илк бор ҳосил қилувчи организмлар сифатида жуда катта аҳамиятга эгадир. Улар сув юзасига нисбатан 1,5-2,0 тонна қуруқ биомасса ҳосил қилади ва ер атмосферасида эркин кислороднинг пайдо бўлишида иштирок этади. Сувўтлари энг қадимги организмлар бўлиб, аслида улардан бошқа ўсимликлар келиб чиққан. Сувўтлари овқатларга ишлатилади, чорва озиғи сифатида қўлланилади ва тиббиётда улардан альгинатлар, йод ва микробиология саноати учун зарур бўлган маҳсулотлар олинади. Уларнинг ламинария, макроциста, порфиралар каби турлари денгизларда махсус кўпайтирилади. Чунки сувўтларидан оқава сувларни биологик тозалаш ва сув ҳавзаларининг ифлосланишини аниқлашда биоиндикатор сифатида фойдаланилади.                                                                                                                    
Яна ўқинг:  ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ – ХАЛҚИМИЗГА ХОС БАҒРИКЕНГЛИК ИФОДАСИ

Илмий манбаларда кўра, сувўтлари атмосфера азотини ўзида синтез қилиб олиш хусусиятига ҳам эга. Ундан азот сувга, сув эса шоли етиштирганда  шоли ўсимлигига ўтади. Азолланинг бир килограм қуруқ массаси 385 грамм молекулали азотларни ўзида тўплайди ва табиий  равишда азотнинг асосий қисми ўсимликка берилади, ортиқчаси эса тупроқда қолади. Азолла асосан шоликорликда ва бошқаларда қўлланилиб, шолипоядаги сув саҳининг юзасини текис қоплаб, шолининг бир текис ўсигшига ва бегона ўтларнинг ўсиб чиқишига тўсқинлик қилиши билан эътиборга сазовордир.

  • Демак, азолла экологик тоза шоли учун шоликорликни ривожлантиришда қўлланилади. Улардан органик ўғит сифатида ҳам фойдаланиш мумкинми?
  • Маълумки, мамлакатимизда дон маҳсулотларидан шоли етиштириш муҳим масалалардан ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги экинлари орасида шоличилик тармоғида катта миқдорни минерал ва бошқа ўғитлар қўлланилади (масалан, 1 гектар майдога 50 центнер шоли ҳосили етиштириш учун ўртача 150 килограмм азот, 120 килограм фосфор ва 150 килограмм калий сарфланади), шунингдек, кўп миқдорда сув, бегона ўтларга қарши зарарли гербицит кабилар ишлатилади. Бу эса ўз навбатида, шоли етиштириладиган ҳудудларнинг табиати ва экологиясига кескин таъсир қилади. Шунинг учун ҳам, шоли ҳосилининг кимёвий ўғитларсиз ҳосилини оширадиган ёки биологик ўғитларни қўллаб, ҳосилдорликни ва тупроқ унумдорлигини ошириш билан қаторда, мамлакатимиз аҳолисини шоли дони (гуруч)га бўлган талабини қондириш, халқимизга экологик тоза маҳсулот етиштириб бериш муаммоларини ҳал этиш, республикамизда ҳам азоллани ялпи ўстиришни йшлга қўйиб, уни қишлоқ хўжалигида, айниқса, шоликорликда кенг қўллашни тоқазо этади.
  • Сувўтларининг кўпчилик вакиллари биологик индикатор вазифасини ўтайди. Уларнинг ана шу хусусиятлари тўғрисидан тўхталиб ўтсангиз.
  • Ҳа, уларнинг кўпчилиги ҳақиқатан ҳам биологик индикаторлик вазифасини ўтайди. Яна бир муҳим хусусиятларидан бири, улар ифлосланган оқава сувларда кўп миқдорда ривожланиши натижасида, сувни эркин кислород билан бойитиб, унинг тозаланишини тезлаштиришидир. Маълумотларга кўра, оқава сувда эриган кислороднинг миқдори улар туфайли 1 литр сувда 0 дан 10,7 м/г.гача кўпайиши кузатилган. Шунингдек, азотли бирикмалар, аммиак, нитрит ва нитрат сув ўтлари томонидан ўзлаштирилади. Улар оқава сувларнинг бадбўйлигини йўқотиб, рангини тиниқлаширди, натижада, сапрофит бактериялари хужайраларининг ривожланиши секинлашади.

Сувўтлари сувни 70-75 фоизгача тозалайди, шунингдек, улар саноат чиқиндилари чиқариб ташланган ерларнинг экин экишга қанчалик яроқлилигини аниқлашда индликатор вазифасини ўтайди. Улар ерга заҳарли моддалар (гербицит) ишлатилганда ҳам ернинг яроқлилигини билишда қўл келади. Сувўтларидан органик ўғит сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Олимларимиз томонидан пахта ва шоли уруғлари экишдан олдин сувўтлари суспензияси билан намлаб экилганда, ўсиш, ривожланиш ва ҳосилдорлик пахтадан 2,5-3 центнерга, шолидан эса 5-6 центнерга ошганлиги кузатилган.

Яна ўқинг:  “Саломатлик поезди” Навоий вилоятида

Айниқса, кўк-яшил сувўтларида кўплаб А, Е ва В гуруҳига кирувчи витаминлар мавжуд бўлиб, В 12 витаминини фақат сувўтларидан Спируллина синтез қилиши аниқланган. Бундан ташқари, улар фитогормонларга ва азотли бирикмаларга бой бўлиб, нафақат ҳайвон организмига, балки инсон организми учун ҳам керакли моддалар ҳисобланади. Ана шуларни ҳисобга олинса, мамлакатимизда мутахассислар томонидан сувўтларини ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг табиатдаги хилма-хиллигини аниқлаш ва фойдали турларини  ажратиб олиш ҳамда сунъий кўпайтириш йўли билан унинг биомассасини халқ хўжалигида татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Марям АҲМЕДОВА.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: