Сурхондарёдаги тиббиёт муассасига янги бино фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофазалаш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда. Бу эътибор одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашида, эртанги кунга ишончи янада ортишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сурхондарё вилоятида тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, мавжуд тиббиёт муассасаларини жаҳон андозаларига мос тарзда жиҳозлаш, уларни реконструция қилиш ва янгиларини барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан олиб борилаётир. Хусусан, Қизириқ туманида ўтган йили кўп тармоқли марказий поликлиникаси қуриб ишга туширилган, марказий шифохона капитал таъмирланган бўлса, яқинда юқумли касалликлар бўлими учун бунёд этилган янги бино фойдаланишга топширилди.

Бинонинг очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимликлари мутасаддилари, тиббиёт ходимлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли учун тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида тўхталиб ўтдилар.

40 ўринга мўлжаланган янги бино қурилишига 2 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланди.

Наргиза ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: