Судлар USAID ва БМТдан мультимедиа ускуналарини олди

Фарғона водийсининг фуқаролик ишлари бўйича 15 та туманлараро судига E-SUD миллий электрон суд юритуви ахборот тизимига уланиш имконини берадиган 57 та замонавий компьютер мажмуалари тақдим этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида ушбу тадбирга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен иштирок этди.

Янги техника Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт бўйича Агентлиги (USAID) ва БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасида шериклик” лойиҳаси доирасида тақдим этилди. Жами 60 минг долларлик мультимедиа ускуналари E-SUD инновацион электрон суд юритуви тизимига уланиш имконини беради. Бу ишларни кўриб чиқиш учун вақтни сезиларли қисқартиради ва фуқароларнинг суд тизимига кенгроқ киришини таъминлайди.

Яна ўқинг:  Андижонда янги ғоя ва ихтиролар ярмаркаси бўлиб ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: