Спортчиларимиз ёруғ юз билан қайтди

 Беларусь пойтахти Минск шаҳрида қўл жанги бўйича катталар ўртасидаги Европа очиқ чемпионатида 26 мамлакатдан 200 нафар спортчи ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 олтин, 3 кумуш ва 6 бронза медални қўлга киритди.

Вазни 60 килограмм бўлган спортчилар ўртасида Шаҳбоз Турсунов, 65 килограмм вазн тоифасида Олимжон Нормуродов олтин медални қўлга киритган бўлса, Зарина Олимжонова, Мадина Эргашева ҳамда Жаҳонгир Жумаев кумуш медаль билан тақдирланди.

Отабек Бобожонов, Муҳиддин Мамажонов, Гулжаҳон Норматова, Мафтуна Қувондиқова, Шаҳноза Низомова, Робия Қўчқоровалар бронза медаль соҳибига айланди.

Ғолиб спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ИСТИҚЛОЛ ВА ИЖОД: ҲАЙРАТ ВА МАҲОРАТ МАҲСУЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: