Спортчиларимиз 34 медал билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” давом этмоқда.

Шу кунга қадар спортчиларимиз 7 олтин, 9 кумуш, 18 бронза жами 34 медални қўлга киритишди. Ушбу натижа билан атлетларимиз медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Туркия терма жамоаси биринчи ўринни банд этган бўлса, Озарбайжон терма жамоаси иккинчи ўринда бормоқда.

Умуман олганда, шу кунгача 18 та давлат терма жамоалари камида битта олтин медални қўлга киритишди. 54 та иштирокчи давлат жамоаларидан 28 таси камида битта бронза медалига эгалик қиляпти.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: