Спорт хабарлари (2014/42)

ФУТБОЛ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Мьянмада ўн тўққиз ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг гуруҳ баҳсларини мағлубиятсиз якунлади.

Ёш футболчиларимиз “В” гуруҳидаги БАА терма жамоаси билан учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Терма жамоамиз голларига Элдор Шомуродов ва Забиҳулло Ўринбоев муаллифлик қилди. Гуруҳ баҳсларининг сўнгги ўйинида австралиялик тенгдошлари билан 1:1 ҳисобида дурранг натижа қайд этган Равшан Ҳайдаров шогирдлари 5 очко жамғариб чорак финалга йўлланмани қўлга киритишди. Футболчиларимизнинг чорак финалдаги рақиблари Таиланд терма жамоаси бўлди. Эслатиб ўтамиз чорак финал баҳслари 17 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ушбу босқичда ғалаба қозонган жамоалар келаси йили Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

САМБО. Жанубий Кореяда ўсмирлар, ёшлар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари 5 кумуш, 4 бронза медални қўлга киритди.

Ўттиздан ортиқ давлатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада Шаҳзод Тагиев, Шаҳбоз Нурматов, Фазлиддин Холмаматов, Жаҳоной Туркманова ва Шаҳзода Усмонова кумуш, Бобурхон Аловуддинов, Элёр Ҳожимаматов, Матлуба Абдумуталова ва Сожида Савриева бронза медаль билан тақдирланди.

УШУ. Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида якунланган мамлакат чемпионатида 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Мусобақада Мақсуд Баҳодиров, Элбек Раҳимов, Бекзод Эргашев, Баҳром Бахшуллаев, Беҳруз Расулов, Мусажон Икромов, Темурбек Машарипов, Муборак Камолова, Мукаррам Ғафурова сингари иқтидорли спортчилар кўргазмали чиқиш бўйича ўз маҳоратини намойиш этиб, ғолибликни қўлга киритди. Яккама-якка баҳсларда Ҳабибулло Муҳаммаджонов, Файзулло Турсунов, Оллоёр Шамшетов, Абдулазиз Маткаримов, Абдукарим Анваров каби спортчилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

БОКС. Андижонда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари билан бирга Россия ва Қозоғистондан келган жами 100 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Боксчиларимиздан А.Қўчқоров, Ж.Латипов, М.Мирзахалилов, С.Турғунов, М.Ғоипов, А.Абдуҳакимов, Р.Исмоилов, Б.Жалолов, қозоғистонлик А.Балтиев, А.Қуттибеков олтин медаль соҳиби бўлди. Турнирда терма жамоамиз аъзолари 8 та олтин, 5 та кумуш ва 18 та бронза медални қўлга киритди.

Яна ўқинг:  ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: